ТОШКЕНТДА МАРКАЗИЙ ОСИЁЛИК ТАЛАБАЛАР УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН УНИВЕРСИТЕТ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

  • Bosh sahifa
  • /
  • Sahifalar
  • /
  • ТОШКЕНТДА МАРКАЗИЙ ОСИЁЛИК ТАЛАБАЛАР УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН УНИВЕРСИТЕТ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
18 - Sentyabr 2019

Олий ва ўрта махсус вазирлиги Шинхан университети (Корея Республикаси)  билан Тошент шаҳрида университетнинг филиалини ташкил этиш бўйича келишувга эришди.

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Шинхан университети делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Олиб борилган музокаралар натижасида Тошкентда Корея Республикаси университети филиалини очишга келишилди. 

Келишувга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида Шинхон университети филиали иш бошлайди. Биринчи босқичда университетда қуйидаги таълим йўналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:

- Ҳамширалик иши;
- Халқаро туризм менежменти;
- Янги  тўқимачилик материаллари технологияси.

Тошкент шаҳридаги Шинхан университетида дастлаб ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олади. Кейинчалик университетга қўшни давлатлар, хусусан Марказий Осиё фуқароларини қабул қилиш чоралари кўрилади.