To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2022 йил 7-мартдаги 101-F фармойишига асосан 2022 йилнинг 27-28 апрел кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ва Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали ҳамкорлигида ташкил этилиши режалаштирилган халқаро илмий-амалий конференция
АХБОРОТ ХАТИ
Конференция мавзуси: “Ҳудудларни барқарор ривожлантиришда биоиқтисодиёт ва рақамлаштиришнинг долзарб масалалари”
Конференция йўналишлари:
Конференция тили: Ўзбек, рус, инглиз.
Тезисларни расмийлаштириш бўйича талаблар:
Мақола конференциянинг қайси йўналишга мўлжалланганлиги аниқ кўрсатилиши лозим. Тегишли талабларга жавоб бермайдиган, илмий-амалий тавсияга эга бўлмаган, кечикиб топширилган ишлар конференция материалларига киритилмайди. Муддат: маърузалар 2022 йилнинг 20 апрел куни якунига қадар қабул қилинади.
Конференция тўплами материаллари Google-scholar базасида индексация қилинади.
Ташкилий бадал – материалларни тайёрлаш, Google-scholar базасида индексация қилиш учун ҳар бир маърузага маълум сумма олинади (хорижий хамкорлар билан тайёрланган ёки талабалар мақолалари бепул қабул қилинади). Ташкилий бадал мақола конференция хайъати текширувидан ўтгандан сўнг олинади, бу хақда мақола муаллифига маълум қилинади.
Мақолаларни юбориш: Телеграмда: +998990320342 Сайдуллаев Азамат, ёки, онлайн юбориш http://www.conference.sbtsue.uz
Боғланиш учун телефонлар: +998990320342; Азамат Сайдуллаев
Манзил: ТДИУ Самарқанд филиали, Самарқанд шаҳри, профессорлар кўчаси 51 – уй.