ЭЪЛОН!

21 - Sentyabr 2020

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали 2020-2021 ўқув йили учун хорижий олий таълим муассасалари (Германия ва Латвия) билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари қабули учун имтихонлар 23-24 сентябрь кунлари 2 сменада филиалда бўлиб ўтади. Эрталабки смена (Германия билан қўшма дастур учун) соат 8:00 да бошланади, 7:00 дан рўйхатга олиш амалга оширилади. Кечки смена (Латвия билан қўшма дастур учун) соат 16:00 да бошланади,  15:00 дан рўйхатга олиш амалга оширилади. Рўйхатдан ўтган абитуриентлардан паспортининг асл нусхаси билан келиши талаб қилинади.

23-сентябрь куни имтиҳонга кела олмаган абитуриентлар 24-сентябрь куни келишлари мумкин.

Маълумот учун телефон: 66-237-32-81, 94-530-07-70, 90-601-28-14.

Сайт: www.sbtsue.uz 

Манзил: Самaрқанд шаҳри, Профессорлар кўчаси, 51 – уй. 7-19-йўналишдаги автобусларнинг собиқ Молия-иқтисодиёт коллежи бекати.

 

Германия билан қўшма дастур


 

Латвия билан қўшма дастур