Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ёш олимларни қисқа муддатли ...

  • Главная
  • /
  • Станица
  • /
  • Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ёш олимларни қисқа муддатли ...
11 - Август 2020

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3416-сон ва 2017 йил 1 ноябрдаги “Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3365-сон қарорлари тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек “Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ танлов эълон қилади.

Илмий стажировка ўташга қизиқувчилар 2020 йилнинг 30 сентябрига қадар керакли маълумот (ҳужжат)ларни 1-иловага ва 2-иловаларга мувофиқ тақдим этишлари талаб этилади.

Батафсил маълумотларни Халқаро ҳамкорлик  бўлимидан ҳамда қуйидаги линк орқали олишингиз мумкин  https://mininnovation.uz/uz/competitions/2252