Табиий фанлар соҳасидаги олима аёллар учун ЮНЕСКО/Л’ОРЕАЛ мукофотининг 2022 ...

  • Home
  • /
  • Page
  • /
  • Табиий фанлар соҳасидаги олима аёллар учун ЮНЕСКО/Л’ОРЕАЛ мукофотининг 2022 ...
09 - April 2021

Танловда иштирок этиш учун номзод қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак:

  • халқаро илмий ҳамжамиятда эътироф этилган бўлиши; 
  • илм-фан соҳасида фаолият юритаётган бўлиши;
  • табиий фанлар, математика ва компьютер технологиялари фанларига тегишли соҳалар бўйича илмий фаолият юритиши.

Танловда қатнашиш учун тўлдириладиган ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

  • номзоднинг батафсил таржимаи ҳоли;
  • номзоднинг мазкур мукофотга лойиқлигини асословчи тавсиянома (тавсия қилувчи илмий муассаса ёки ташкилот томонидан берилади);
  • номзоднинг илмий нашр ва патентларининг тўлиқ рўйхати; 
  • номзоднинг энг муҳим ўнта илмий нашрларининг рўйхати (муҳимлик тартиби бўйича), долзарблигини асословчи қисқа тезислар билан биргаликда;
  • номзоднинг энг муҳим ўнта илмий нашрларининг нусхалари;
  • хорижий илмий муассаса ёки олимлар томонидан тавсияномалар (3-5 та).

Мазкур танловда иштирок этиш учун тавсия этилган номзод ҳужжатлари махсус платформа www.forwomeninscience.com  орқали жорий йилнинг 31 май кунига қадар онлайн шаклда тақдим этилади.